Новости сайта

Германия университетлари билан ҳамкорлик

 
Picture of TIQXMMI TIIAME
Германия университетлари билан ҳамкорлик
by TIQXMMI TIIAME - Monday, 11 March 2019, 10:43 AM
 

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) вакиллари Берлин техника университетида Европа Иттифоқининг Эразмус+ Олий таълим муассасаларида салоҳиятни ошириш (Capacity Building in the Field of Higher Education) дастури бўйича “NICoPA": Аниқ (координатали) рақамли қишлоқ хўжалиги учун янги ва инновацион курслар” лойиҳасининг дастлабки йиғилишида иштирок этишди.

 


Лойиҳада Европанинг нуфузли университетлари билан биргаликда  Ўзбекистондан учта олий таълим муассасалари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети қатнашмоқда. Шунингдек,  ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихона вакиллари ҳам фаол иштирок этишди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти  ушбу лойиҳа доирасида рақамли қишлоқ хўжалиги учун янги инновацион йўналишларни очиш унга юқори аниқликдаги замонавий фанлар, яъни Масофадан зондлаш,  технологиялари, Smart қишлоқ хўжалиги каби фанларнинг moodle лари ҳамда замонавий таълим технологияларини яратиш вазифаси белгиланди.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида, ТИҚХММИ ва Германиянинг фазовий-космик маълумотлар базасини яратиш бўйича энг нуфузли компанияларидан бири Engineering Consulting and Management for Space Technologies GmbH компанияси билан ҳамкорлик битимини имзолади.

 

Ушбу Битимни имзолашдан асосий мақсад, ўқув жараёнига киритиладиган юқоридаги  Масофадан зондлаш, ГИС технологиялари, Smart қишлоқ хўжалиги каби фанлар мазмунини Ўзбекистон ҳудудига оид фазовий маълумотлар билан тўлдиришга қаратилган. 
Бундан ташқари лойиҳа доирасида фазовий маълумотлар йиғувчи ускуналарни харид қилиш ҳам режалаштирилган. Ушбу приборлар ёрдамида институтнинг ўқув тажриба майдонларида лаборатория машғулотлари ва тадқиқот ишларини ўтказиш, тупроқ структурасини чуқур таҳлил қилиш, тупроқнинг мелиоратив ҳолатини аниқлаш, унинг шўрланиш даражаси ёки эрозияга чалинганлик ҳолатини юқори аниқликда таҳлил қилиш имкониятига эришилди.

Расмий телеграм канал:@ilovetiiame


Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов


Picture of TIQXMMI TIIAME
Re: Германия университетлари билан ҳамкорлик
by TIQXMMI TIIAME - Monday, 11 March 2019, 10:45 AM
 
Yashsin hamkorlik, Ure...