Фанни ўқитишдан мақсад - Ер ландшафт қобиғининг бир бутунлигини, унинг компонентлари бир-бири билан ўзаро чамбарчас боғлиқ ва алоқадор эканлиги, улар орасидаги мураккаб модда ва энергия алмашуви жараёни мавжудлиги ҳақидаги тушунчаларни шакллантириш ҳамда Ер ландшафт қобиғини ташкил қилувчи геосистемалар ҳақидаги билимларни ҳосил қилиш, ландшафтни географик комплекс сифатида  ўрганиш, ер тузиш ишларини лойиҳалашни ташкил этиш, табиий захира - ландшафт компонентларнинг ҳудудий тарқалиши, миқдорий кўрсаткичлари ва улардан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фойдаланишга оид назарий ва амалий билимларни талабаларга сингдириш.

Фаннинг вазифаси - ландшафтшунослик ғояларининг шаклланиши ва тараққиёт тарихи, ландшафтшуносликнинг илмий назарий асослари, ландшафтларнинг структураси, ландшафтларнинг келиб чиқиши, динамикаси, ривожланиши ва махсус фаолияти, антропоген ландшафтлар, уларнинг ҳосил бўлиши ва таснифлари, амалий ландшафтшунослик, табиий ресурслардан фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилишнинг ландшафт-экологик принциплари ва услубларини, турли зоналар, вилоятлар, туманлар табиий ресурсларидан ҳар томонлама фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва тиклаш масалаларини географик комплекслар ҳолида  ўрганиш.