Сув ресурсларидан фойдаланиш ва атрофдаги муҳитга сувни салбий таъсирини йўқотиш ёки камайтириш мақсадида қуриладиган муҳандислик иншоотлар – гидротехника иншоотлар дейилади. Ушбу иншоотлар қаторига: сувни тўсиб босим ҳосил қилувчи иншоотлар (тўғонлар, дамбалар ва бошқа сувни тўсувчи иншоотлар, сув манбани, масалан, дарё ортиқча сувини тушириш учун ишлатиладиган иншоотлар, дарё ўзанидаги сув оқимини ростловчи, йўналтирувчи, дарё ўзанни туби ва қирғоғини ювилишдан сақловчи иншоотлар (кўтарма, ҳимоя кўтармаси, тўсиқ, ярим тўсиқ, сув оқимини йўналтирувчи ёки буриловчи қурилмалар, шахобчали тўсиқлар, грунтли кўтарма-дамбалар), сувни бир манзилдан иккинчисига етказиб берувчи иншоотлар, масалан, сунъий ўзанлар (каналлар, тунеллар, новлар, қувурлар, дюкер ва акведуклар), сув ҳавзасидан ва юқори бьефдан пастки бьефга сувни тўғондаги тешиклар ёки тўғонни айланиб ўтувчи қирғоқдаги иншоотлар орқали тушириб юборувчи иншоотлар,  .сув манбадан сув олиш учун хизмат қилувчи иншоотлар, ерларни суғориш, зах қочириш (сув олиш иншоотлари, насос станциялари, суғориш ва зах қочириш (қурилиш) каналлари ва улардаги иншоотлар ва бошқа.) иншоотлар киради. Жойлашуви ва ишлаш шароитлари билан боғланган  ҳолда қурилган бир неча гидротехника иншоотлар гидротехника иншоотлар бўғини (гидроузели)ни ташкил этади.

“Гидротехника иншоотлари” фани талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.

Фан ўрганиш жараёнида талабаларда гидротехника иншоотларини лойихалаш стадиялари ва ҳар бир стадияда лойиҳаланадиган гидротехника иншоотлар конструкциясини асосланиш чуқурлиги даражаси; фильтрация ҳисоблари замонавий усуллари, иншоотлар мустаҳкамлиги, турғунлиги ҳисоблари, сув ўтказиш қобилияти ҳисоби, бьефлар туташтирилиши, дарё ўзани деформацияси ва гидротехника иншоотлари пастки бьефи ювилиш тўғрисида башорат қилиши ҳақида тасаввури ҳосил қилинади; барча гидротехника иншоотлари турларини лойиҳалаш асослари; сув хўжалиги қурилишининг Ўзбекистонда ва жаҳонда ривожланиш тарихи;  гидротехника иншоотлари лойиҳаланиши, қурилиши, улардан фойдаланиши ва изланиш жараёнида мутахассислар олдида турувчи масалаларни тўғри тушиниши; гидротехника иншоотлари, уларнинг ишлаш шароитлари; гидротехника иншоотлари ишлаши ва ҳолатини назорат қилиш, гидротехника иншоотлари соҳасида илмий-техник ривожланиши асосий йўналишлари, гидротехника иншоотларини лойиҳалаш ва қуришда мақбул вариантини танлаб олиши ҳақида билимлар ҳосил қилинади ва улардан фойдалана олишга имконият яратилади;  гидротехника иншоотлари, гидроузелларини лойиҳалаш ва қуриш усулларини баҳоланиши бўйича кўникмалар ҳосил қилинади.