«Илмий тадқиқот методологияси» фани фан соҳасидаги илмий тадқиқот ва изланишлар олиб бораётган олимларнинг фаолиятларини ёритиш ҳамда илмий ижодиёт соҳасига оид турли концептуал ёндашувларни ўрганишда муҳим ўринни эгаллайди. Мазкур фан олимнинг маънавий қиёфаси ва интеллектуал салоҳиятини муҳим жиҳатларини очиб беришда катта аҳамиятга эга.
Фаннинг мақсади ва вазифалари
Фанинг мақсади талабаларда илмий ижод методологиясининг асосий омиллари бўлмиш илмий изланиш, тушунтириш ва тушуниш, муаммо ва муаммоли вазият каби фалсафий категорияларнинг илмий таҳлил қила олиш кўникмасини шакллантиришдан иборатдир.
Фаннинг вазифалари - илмий тадқиқот услуби ва услубиятининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, олимнинг интелектуал имкониятлари билан ижтимоий-иқтисодий шароитларнинг мутаносиблигини, илмий ижодда муаммонинг қўйилиши ва унинг ечимини топишдаги ижодий жараённи асослаш кабилар фаннинг асосий вазифаларини ташкил этади.