Фаннинг мақсади: Талабаларда тупроқ ҳосил бўлиш жараёни, тупроқларнинг тарқалиши, хусусиятлари, морфологик белгилари, тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари ва тупроқларнинг сифатини бахолаш кўрсаткичлари, ўсимликларнинг яшаш шароитлари, деҳқончилик тизими ва қонунлари, қўлланиладиган органик ва минерал ўғитларнинг хосса ва хусусиятлари, кимёвий таркиби ҳамда тупроқда кечадиган жараёнларни ўрганиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат. |
Ботаника фанига кириш ва унинг аҳамияти; ўсимликларнинг автотроф ва гетеротроф усулда озиқланиши; анатомия, морфология, систематика, альгология, дендрология, микология..; ҳужайрани ўрганилиш тарихи ва цитология фанига ҳисса қўшган олимлар, эукариот ва прокариот ҳужайралар, ўсимлик ҳужайраларини ўрганиш услублари; ботаниканинг агрономия фани билан боғлиқлиги ва қишлоқ ҳўжалигидаги ўрни.