Ўқув жараёнида талабалар тупроқ ресурслари ва улардан фойдаланиш фанининг назарий ва амалий асослари доирасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган тупроқларнинг шўрланишига, ифлосланишига қарши кураш усулларини, унумдорликни ошириш, эрозияга мойилликнинг олдини олишни, қишлоқ хўжаликда тупроқ ресурсларидан оқилона фойдаланишга оид билимларни талабаларга сингдириш.
Ўзбекистон тупроқларининг тарқалиши,чўл ва баландлик минтақа тупроқларининг кимёвий, физик, физик-кимёвий хоссаларини яхшилашга оид назарий ва амалий томонларини ўрганадилар.
Тупроқ ресурслари ва улардан фойдаланиш» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- Ўзбекистон ер фонди захираларинибилиши;
- Ўзбекистон тупроқларининг мелиоратив ҳолати, уларни яхшилаш усуллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
-Ўзбекистонда тарқалган чўл ва баландлик минтақа тупроқларини хосса ва хусусиятлари хақида тасаввурга эга бўлиши;
- тупроқ сифати, қиймати ва худудий тарқалишини изоҳловчи кўрсаткичлари;
- тупроқ таркибидаги зарарли тузларни аниқлаш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
- тупроқ унумдорлигини шакллантирувчи асосий омилларни амалга оширадиган агротехник тадбирлар ва технологиялар бўйича малака ва кўникмаларга эга бўлиши керак.
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга яшил ўсимликлардаги асосий физиологик жараёнларнинг табиати, физиологик жараёнларни бошқариш ва организмни ташқи муҳит билан муносабатларига оид асосий конуниятлар ҳақида хозирги замон тушунчаларини беришдир.
Фаннинг вазифаси – назарий билимлар, амалий кўникмалар, талабаларга ўсимликлар ҳаёт фаолиятннннг умумий қонуниятлари, физиологик жараёнларнинг молекуляр асоси, ҳозирги замон ўсимликлар физиологиясининг методологик тамойиллари, тадқиқотларнинг хар хил турлари, хусусан субхўжайра, ҳўжайра, организм ва биоценоз даражаларида ўсимликлар физиологиясининг юксалиши билан замонавий педагогик технологиялар асосида таништирилади.
Фаннинг асосий мақсади - талабаларда тирик организмлар, уларнинг органлари, тўқима, ҳужайра тузилиши, функциялари, кимёвий таркиби ҳамда уларда кечадиган жараёнларни ўрганиш, атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги масалаларни ечишда қўлланадиган биотехнологик усулларнинг амалий ва назарий томонлари тизимли равишда очиб бериш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат. Фаннинг вазифаси – талабаларга: - ҳаётнинг моҳияти, унинг тузилиш даражалари, шакллари; -ҳаёт ривожланишининг умумий қонуниятларини тадбиқ қилиш; - биологик қонуниятларни халқ хўжалигининг барча тармоқларига тадбиқ этиш ва энг аввало экологик муҳитни сақлаш, серҳосил экин навлари ва чорва ҳайвон зотларини яратиш ҳамда шу асосда инсон фаровонлигини ошириш; - қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда бактерияларнинг, вирусларнинг ҳамда замбуруғларнинг фойда ва зарарли томонларини кенг ўрганиш билан уларни тадбиқ қилиш; - бактерияларнинг тузилиши, хусусиятлари, уларнинг кўпайиши ва қишлоқ хўжалигида қўлланиши бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантириш; - сув ва тупроқ, микроорганизмларининг функциялари, тузилишлари ва хусусиятларини ҳамда қўлланишларини ўрганиш; - микробиологик усулларни, яъни микроскоп билан ишлаш, бактерияларни кўпайтириш ва уларни аниқлаш усуллари, препарат тайёрлашни, озуқа муҳитини тайёрлаш ҳолатини, бактерияларнингтупроқ унумдорлигини оширишдаги аҳамиятини ўрганиш; |
Фаннинг мақсади.
Тупроқшунослик ва ўсимликшунослик асослари фани талабаларга ва мудлдан фойдаланувчиларга Тупроқшунослик, Деҳқончилик ва Ўсимликшунослик соҳаларида - тупроқ ҳосил бўлиш жараёни, тупроқнинг хоссалари, тупроқни тарқалиш қонуниятлар ва таснифи, экологик-мелиоратив ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлари, уларни яхшилаш чора-тадбирлари, Республикамизда етиштирилаётган ўсимлик турлари билан танишиш, экиш, парваришлаш, суғориш, ўғитлар ва етиштириш агротехнологиялари бўйича назарий ва амали
Фаннинг мақсади: Талабаларда тупроқ ҳосил бўлиш жараёни, тупроқларнинг тарқалиши, хусусиятлари, морфологик белгилари, тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари ва тупроқларнинг сифатини бахолаш кўрсаткичлари, ўсимликларнинг яшаш шароитлари, деҳқончилик тизими ва қонунлари, қўлланиладиган органик ва минерал ўғитларнинг хосса ва хусусиятлари, кимёвий таркиби ҳамда тупроқда кечадиган жараёнларни ўрганиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат. |