“Сув хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти” ўқув фани талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндошув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйидаги талаблар қўйилади. Талаба
- сув хўжалиги ташкилотларининг асосий вазифаларини, сув хўжалиги ташкилотлари асосий иқтисодий кўрсаткичларини ва уларни ҳисоблаш усуллари, менежмент қонунлари, тамойиллари, функциялари, усулларини, таҳлил натижасида хулосалар чиқариш ва тавсиялар яратишни билиши керак;
- сув ресурсларини бошқаришнинг ҳавзавий усули, менежмент қарорлари ва уларни қабул қилиш йўллари, сув хўжалигида меҳнат жараёнларини бошқариш бўйича кўникмага эга бўлиши керак;
- таҳлил учун зарур бўлган маълумотларни ҳисоботлардан тўғри танлаш, асосий иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш, бирламчи ҳужжатлардан фойдалана олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.