“Маркетингнинг тадқиқот усуллари” фани фани талабаларга назарий билимлар, амалий кўникмалалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
- маркетинг тадқиқотларининг назарий асосларини, маркетинг ахборот тизими, маркетинг ички ва ташқи муҳити, харидор хулқ-атворини ўрганиш, маркетинг тадқиқотлари йўналишлари ва услублари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- маркетинг тадқиқотлари жараёни, ахборотлар турлари, маркетинг ички ва ташқи муҳити тадқиқотини, истеъмол товарлари бозорида харидор хулқ-атворини тадқиқ этиш усуллари, йўналишлари ва услубларини; бозорни сегментлаш йўналишларини ҳамда харидорларни табақаланиш даражасини, билиши ва улардан фойдалана олиши;
- бозорни сегментлаш ва харидорларни табақаланиш даражасини ўрганиш;
- стратегик таҳлил усуллари, корхонанинг бозор фаолиятини истиқболлаш, товар ва хизматлар сотилишини кенгайтириш имкониятлари ва уни рақобатга бардош бера олиш усул ва йўлларини аниқлаш кўникмаларига эга бўлиши керак.