Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш, экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарнинг ташқи бозорларда рақобатбардош бўлишини қўллаб-қувватлаш, қатъий тежамкорлик тизимини жорий этиш ҳамда жаҳон бозорида талаб пасайиб бораётган бир шароитда, ички бозорда талабни рағбатлантириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш орқали хўжалик юритувчи субъектларда маркетинг фаолиятини тўғри ташкил этиш бўйича билим ва кўникма ҳосил қилишдан иборат.

Фаннинг вазифалари – талабаларга ишлаб чиқарувчилар ўртасида соғлом рақобатни таъминлашнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш; бозор сегментацияси, стратегик ва тактик режалаштиришни билиш; корхонада маркетинг дастурини ишлаб чиқиш йўлларини ўргатиш; истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар бозорида вужудга келиши мумкин бўлган турли вазиятларни мантиқий эвристик ва иқтисодий математик моделлар орқали таҳлил қилиш ва истиқболлашни амалга оширишни ўргатиш; фирманинг товар, нарх, сотиш, коммуникация сиёсати бўйича турли ҳолатларни таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилишни ўргатишдан иборат.

 Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар

  Талаба:

маркетинг концепцияси, функциялари, вазифалари ва тамойиллари; корхонада маркетинг фаолиятини ташкил этиш тизими; маркетинг комплекси, маркетинг фаолиятини режалаштириш; маркетинг хизматларини ташкил этиш; маркетингни ички ва ташқи муҳити; бозор конъюнктураси ва бозор сиғими; товар, нарх, сотиш ва коммуникация ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

-          мамлакатимизда ва хорижда маркетингни ривожланишининг замонавий тенденцияларини; маркетинг концепциясидан самарали фойдаланиш усулларини; корхонада маркетингни ташкил қилиш шаклларини; маркетингнинг асосий тамойилларини; янги товар ишлаб чиқиш ва бозорга чиқариш усулларини; корхонада рақобат муҳитини шакллантиришни билиши;

-          замонавий маркетинг концепцияларини татбиқ этиш; маркетинг хизматларини ташкил этиш; маркетинг режасини ишлаб чиқиш; бозор ҳолати ҳакида ахборот тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш; бозор конъюнктурасини тадқиқ этиш; товар сиёсатини самарали бошқариш; товар рақобатбардошлигини ошириш; янги товарларга нарх белгилаш; маркетинг коммуникацияси элементларидан фойдаланиш; реклама самарадорлигини аниқлаш кўникмаларига эга бўлиши;

-          маркетинг соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар; истеъмолчилар хулқ-атворини таҳлил қилиш; маркетинг тадқиқотлари ўтказиш усуллари; бозорни сегментлаш ва товарни бозорда позициялаштириш; талаб, таклиф ва бозор ҳажмини аниқлаш малакаларига эга бўлиши керак.