Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларга электр, электрон ва магнит занжирларда рўй берадиган физик жараёнлар ҳақида назарий ва амалий билим бериш ҳамда турли электротехник ва электрон қурилма, ускуна ва жиҳозларнинг электр, электрон ва магнит занжирларини малакали лойиҳалаш ва ҳисоблаш кўникмаларини шакллантириш ва ўргатишдан иборатдир.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
- электротехниканинг назарий асослари фанининг асосий қонунлари, ўзгармас ва ўзгарувчан ток, уч фазали ток занжирлари, носиусоидал ток, магнит боғланган занжирлар, магнит занжирлари, чизиқли ва ночизиқ электр занжирлари, электр занжирларининг динамик режими, электр занжирларни таҳлил ва синтез қилиш ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- тажрибалар натижаларини қайта ишлаш ва таҳлил қилишни, турли электр занжирларни лойиҳалай олиш, электротехниканинг назарий асослари қонун ва қоидаларини амалда қўллашни билиши ва улардан фойдалана олиши;
талаба электр, электрон ва магнит занжирлардаги физик жараёнларни замонавий усулларда таҳлил қилиш ва техник муаммолар бўйича тегишли қарор қабул қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
- Manager: Anvar Djalilov
- Manager: Alimardon Mustafoqulov