«Экологик мониторинг» фани талабаларга экологик ҳавфсизликни бошқариш тизимларини ўз вақтида ишончли ахборотлар билан таъминлаш йўлларини аниқлаш бўйича маълумотлар билан таъминлаш, атроф муҳитда кечаётган ўзгаришларни кузатиш, маълумотларни умумлаштириш ва тахлил қилиш хамда зарурий хулосалар ишлаб чиқиш услублари ва жараёни бўйича зарурий билим ва кўникмалар беришдир. Инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларни оптималлаштириш, инсон хўжалик фаолиятини тўғри йўналтиришга эришишга қаратилган.

“Экологик мониторинг” фани умукасбий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 3 курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган “Олий математика”, “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Физика”, “Аналитик кимё”, “Экология” ва “Биология ва микробиология”, “Тупроқшунослик ва деҳқончилик”, “Экология хуқуқи” фанлар билан узвий боғлиқдир. Фанни ўрганишда юқорида қайд қилинган курсларида олинган назарий ва амалий билимлар зарур бўлса, ўз навбатида мутахассисликга оид махсус фанларининг умумий назариясини чуқур ўзлаштиришда кўприк вазифасини ўтайди.