Ушбу фан шаҳарлар ҳудудида  ўсимлик ва дарахтларини суғоришда зарур бўладиган: тупроқнинг сув, ҳаво ва туз режимлар асосида ўсимлик ва дарахитларини суғориш тартибини асослаш, суғориш усули ва суғориш техникасини қўллаш, суғориш ва зах қочириш тизимларини лойиҳалаш ишларини ўз ичига олган бўлимларидан ташкил топган бўлиб, фанининг асосий мақсади бўлажак бакалаврларга шахар ҳудудида ўсимлик ва дарахтларни суғоришда тупроқнинг сув-ҳаво ва туз режимларини пайдо бўлиши, уларнинг динамикаси ва уни бошқариш услубларини ўргатиш орқали ерларнинг тупроқ, гидрогеологик ва бошқа табиий шароитларини яхшилашни, мелиоратив тизимлар ҳисобининг назарий ва амалий асослари, лойиҳа-қидирув ва эксплуатация қилиш ишларини ҳамда уларнинг барчасини Республикамиз шаҳарлар ҳудудларига боғлиқ равишда амалга оширишдан иборатдир.

“Шаҳарлар мелиорацияси” фанининг ишлаб чиқаришдаги ўрни шаҳарлар ҳудудидаги ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилиш, иншоотларни реконструкция қилиш лойиҳаларини тузиш, шаҳарларда экиладиган ўсимлик ва дарахтларни оптимал суғориш режимини, суғоришнинг сув тежамкор техника ва технологиясини, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш усулларини, суғориш тизимларни қуриш ва эксплуатация қилиш технологияларини танлаш ва тадбиқ қилиш масалаларини ўрганиш билан белгиланади.