“Худудларни муҳандислик жихозлаш” фани талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, хозирги кунда ушбу давлат кадастрини юритиш қанчалик аҳамиятили ҳамда долзарб масла канлиги ва бу ишларни ташкил этиш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
- мамлакат иқтисодиётида автомобиль йўллари ҳақида тасавурга эга бўлиши;
- маҳаллий йўлларни лойиҳалашда фаннинг ўрни ва аҳамиятини, халқ хўжалик корхоналарида қўлланилиши, қишлоқ хўжалик корхоналари ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар ерларининг оптимал ўлчамларини аниқлашда ва етиштираладиган маҳсулотларни манзилларга етказиб боришларидаги масалаларни баҳолашни билиши ва улардан фойдалана олиши;
- умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган мухандислик объектларини жойлаштиришда, карта ва планларни ҳамда ер кадастри лойиҳаларининг аҳамиятини аниқлаш орқали уларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш кўникмаларига эга бўлиши керак.