“Ер ресурсларини
бошқариш” фани талабаларнинг республиканинг ер ресурсларидан фойдаланиш
соҳасида ер ресурсларини бошқаришни назарий, услубий ва амалий жиҳатдан ўрганиш,
уларни бошқаришнинг илғор услубларини ва технологияларини қўллаш ҳамда ер
ресурсларини бошқаришда амалиётда қўлланиб келинаётган меъёрий ҳужжатлар ва
услубий кўрсатмалардан фойдаланиш асосида ер ва бошқа табиий ресурсларни
муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишни яхшилашнинг энг самарали
йўлларини аниқлаш, улар ривожланишининг устивор йўналишларини танлаш, уларни
амалда қўллаш ва улардан фойдаланиш усулларини ишлаб чиқиш кўникмаларини ҳамда
билим ва илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
- ер ресурсларини бошқариш мақсади ва моҳияти ҳақида, республикамизда ер ресурсларини бошқариш тизими ва тамойиллари ҳақида, ер ислоҳоти, ер муносабатларини тартибга солиш, ер ресурсларини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- ер ресурсларини бошқаришнинг назарий ва ҳуқуқий асосларини, бошқариш механизмларини, ер ресурсларини бошқаришнинг илғор услубларини ва технологияларини, ер ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш йўлларини, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва ерларнинг ҳуқуқий ҳолатини билиши ва улардан фойдалана олиши;
- ер ресурсларини бошқаришда қонун ва меъёрий ҳужжатлари билан ишлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ер фонди тоифалари бўйича ерларнинг ҳуқуқий ҳолатини аниқлаш бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак.