"Давлат кадастрлари асослари" фани Республикамиз худудида мавжуд давлат кадастрларини мажмуали тарзда ўрганиш, ягона услубият асосида уларнинг хуқуқий холатлари, миқдорлари ва хусусиятлари тўғрисида зарурий маълумотлар тўплаш, уларни ягона тизимга келтириш давлатимиз учун мухим сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ахамиятга эгадир. Шу билан бирга фанни урганиш мамлакатимиздаги мавжуд ресурслар салохиятини мунтазам равишда тадқиқ қилиш имкониятини яратади хамда улардан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш йўллари ва усулларини қамраб олади.
“Давлат кадастрлари асослари” фанини ўзлаштириш жараёнида бакалавр:
давлат кадастрлари ягона тизимининг назарий асосларини ўзлаштиришни; давлат кадастрлари объектлари билан танишишни; ягона тизимга кирувчи кадастрларни юритиш услубларини; кадастрлар тизимидаги йўналишларни ўзига хос томонларини урганишларини билиши керак;
Давлат ягона кадастрларнинг амалий вазифаларини; маълумотларни йигиш ва олинган натижалардан фойдаланиш; услубларини баҳолаш кўникмаларига эга бўлиши керак.
-давлат кадастрлари турлари хақида тасаввурга эга бўлиши;
-хар бир давлат кадастри маълумотларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
-давлат кадастрларини юритиш бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак;
-давлат кадастрлари ишларини ташкил қилиш малакаларига эга бўлиши керак.