“Бино ва иншоотлар давлат кадастри” фани талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, иқтисодий ходиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажарди.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
-бино ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизими, бинолар ва иншоотларга бўлган мулкий ҳуқуқ ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзга шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор қилинишини тасдиқловчи ҳужжатлар, бино ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ташкил қилиш, умумий мулкчилик ёки фойдаланишда бўлган бинолар ёки иншоотларни тақсимлашни расмийлаштириш тартиби, кадастр ва реестр дафтарларини юритиш тартиби ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни ва улар ҳақида тузилган битимларни рўйхатдан ўтказишга доир аризаларни қабул қилиш реестри, ахборотни излаш ва уни беришга доир сўровномалар реестри, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни ва улар ҳақида тузилган битимларни рўйхатдан ўтказишга доир аризаларга илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати, бино ва иншоотларни текшириш далолатномасини тузишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
- уй эгалиги далолатномасини тузиш, эгаликни тақсимлаш имконияти тўғрисидаги хулосани тайёрлаш, бино ва иншоотларни ҳисобга олиш реестр дафтарини юритиш, бинолар, иншоотлар кадастр дафтарини юритиш кўникмаларига эга бўлиши керак.