Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларга электротехника ва электроника асосларидан назарий ва амалий жиҳатдан пухта тайёрлаб, ишлаб чиқаришдаги электротехник жиҳозларни оқилона ишлатиш, улардаги автоматлаштирилган қурилмаларни малакали ишлата олишга ўргатишдир. Бу мақсадда электр занжирларни, улардаги жараёнларни, занжирларни ҳисоблаш усулларини, занжирларни йиғиб ишлата билиш, асосий ва ёрдамчи электротехник қурилмаларнинг тузилиши ва ишлашини пухта ўрганишдан иборат.