Фанни ўқитишдан асосий мақсад - талабаларга гидротехника ва ирригация тизимларидаги бино ва иншоотлар қурилишида заминлардаги грунт турлари, уларнинг хоссалари, грунтларнинг ташқи юклар таъсиридаги кучланиш –деформация холатлари, заминларни сунъий кучайтириш усуллари ва турли хилдаги пойдеворларни лойихалаш, қуриш ва реконструкция қилишга оид билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.

Фаннинг асосий вазифаси - талабаларга гидротехника ва ирригация тизимларидаги бино ва иншоотлар қурилишида заминдаги грунтларнинг турларини, асосий хоссаларини ва кўрсаткичларини, кучланиш –деформация холатларини аниқлаш усулларини, замин ва пойдеворларни чегаравий холатлар бўйича ҳисобий асосларини, пойдеворларнинг турлари ва қўлланиш сохаларини ҳамда пойдевор конструкцияларини лойихалаш тартибини ўргатишдан иборат