Фани илмий-фалсафий нуқтаи назардан иқтисодиётнинг барча тармоқларига хос бўлган, доимий равишда ва узлуксиз тарзда ривожланишда бўлувчи умукасбий фанлардан бири ҳисобланади. Маълумки, республикамизда туб иқтисодий ислоҳотлар орқали бозор муносабатларини шакллантиришга киришишда энг аввало, унинг стратегик мақсадлари белгиланиб олинди. Бу мақсадлар ичида “рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлаш” алоҳида таъкидлаб ўтилган. Иқтисодий ислоҳотларнинг устивор саналган йўналишларида ҳам қуйидагиларни кўришимиз мумкин:

·      илғор технологияларни жорий қилиш орқали тайёр экспортбоб  маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш;

·      аҳолини юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;

·      мамлакатнинг экспорт қувватидан тўла-тўкис фойдаланиш, уни жадаллик билан ривожлантириш.

            Ҳозирги кунда ҳар бир мутахассис ўз фаолият соҳасидаги параметрларни ва уларни ўлчаш усулларини, ўлчаш воситаларини ҳамда техник тавсифларини билишлари зарур. Бундан ташқари техника йўналишидаги мутахассислар ўлчанадиган ва баҳоланадиган катталикларни назорат қилиш воситалари ҳамда уларни ишлатиш билан боғлиқ бўлган масалалардан билим ва кўникмаларга эга бўлиши  зарур. Илмий-техника тараққиётининг асосий йўналишларидан бири катталикларни янада аниқроқ ўлчайдиган мукаммал назорат-ўлчаш механизмларини, жихозларини ва тизимларини яратишдир.