Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар
«Дарё гидроузелларидан фойдаланиш» фани талабаларнинг назарий билимлар,
амалий кўникмалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий
дунё қарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабалар қуйидаги билим, кўникма ва малакаларига эга бўлади:
- дарё гидроузелларидан фойдаланишни лойихалаш стадиялари ва ҳар бир стадияда қуриладиган дарё гидроузели гидротехника иншоотлар конструкцияларини чуқурлик даражасида асосланишига;
- фильтрация ҳисоблари замонавий усуллари, дарё гидроузели иншоотлар мустаҳкамлиги, турғунлиги ҳисоблари, сув ўтказиш қобилияти ҳисоби, бьефлар туташтирилиши, дарё ўзани деформацияси ва дарё гидроузели гидротехника иншоотлари пастки бьефидаги ювилиш тўғрисида башорат қилиши бўйича тасаввурига эга бўллади;
– дарё гидроузели иншоотларининг элементлари ишлаши ва ҳолатини назорат қилиш ва кузатиш учун назорат ўлчов аппаратураси (НЎА) ҳақида билади ва улардан фойдалана олади;
– турли дарё гидроузели иншоотлари эксплуатация хизматида фаолият олиб бориши бўйича кўникмаларга эга бўлади.