"Халқаро маркетинг" ўқув фани магистрларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндошув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.

Фан бўйича магистрларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйидаги талаблар қўйилади. Магистрант:

- халқаро бозорда фирма стратегиясини ишлаб чиқиш усулларини, янги товарларни ишлаб чиқиш усулларини ва уларни халқаро бозорга жорий қилишни, халқаро бозорни ўрганиш ва сегментлашнинг усул ва услублари, баҳони шакллантиришни бошққаришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини, жаҳон бозорида ТШЎРни олиб боришни, жаҳон бозорида товарларни етказиб берши, сақлаш ва унумли фойдаланиш усулларини, аниқ ҳолатларда қарор қабул қилиш усуллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

халқаро маркетингнинг назарий ва услубий асослари ҳақида, экспорт товар сиёсати ҳақида, халқаро бозорда баҳони шакллантириш усуллари, таҳлилнинг корелляцион-регриссион моделларини ва маҳсулот экспортини прогнозлашиш, халқаро бозорга чиқишнинг шакл ва усуллари ҳақида, коммуникациянинг халқаро воситалари ҳақида, инвестициялар бўйича ватанимиз ва чет эллардаги тажрибалар ҳиқида, бошқаришни такомиллаштириш йўллари ва халқаро бозорда иқтисодий самарадорликни аниқлаш усуллари ҳақида билиши ва улардан фойдалана олиши;

- халқаро маркетинг тадқиқотларини, экспорт товар сиёсатини бошқаришни, янги товарларни ишлаб чиқишни ва уларни халққаро даражада позициялашни, баҳо, сервис ва реклама сиёсатларини бошқаришни, товарни шакллантиришни ва ўтқазувни рағбатлантиришни, товарларни халқаро талабларга мослашни, чет эл инвестициялари стратегиясини ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиши керак.