Фаннинг мақсад ва вазифалари талабаларга автоматлаштириш тизимларида қўлланувчи техник воситаларни, автоматик бошқариш, ростлаш тизимларининг умумий тузилиши ва уларни тадқиқ қилиш усулларини ўрганиш ҳамда гидромелиоратив тизимларда типик технологик жараёнларни автоматлаштириш масалаларини  кўриб чиқишдир.

 Бакалавр сув хўжалиги соҳасида қўлланувчи  технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг  умумий тушунчаларибўйича тасаввурга эга бўлиши, замонавий автоматлаштириш воситаларининг хусусиятларини билиши ва сув хўжалиги технологик жараёнларида қуллай олиши керак, сув хўжалиги соҳасида қўлланувчи техник воситаларни автоматлаштириш  юзасидан кўникмаларга эга бўлиши керак.