“Ер кадастри” дастурида ер кадастрини ўтказиш йўлларини, уларни давлат тадбирлар тизимлигини эътироф этилади. Давлат ер кадастрининг вазифалари, асосий йўналишлари, ўтказиш асослари ва тузилмасини мукаммал ўрганиш бўлғуси мутахассисда назарий, услубий ва амалий кўникмаларини яратади. Республикамиз ҳудудида ер ресурсларини мажмуали тарзда ўрганиш, ягона услубият асосида уларнинг ҳуқуқий ҳолатлари, миқдорлари ва хусусиятлари тўғрисида зарурий маълумотлар тўплаш, уларни ягона тизимга келтириш давлатимиз учун муҳим сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга фанни ўрганиш мамлакатимиздаги мавжуд ресурслар салоҳиятини мунтазам равишда тадқиқ қилиш имкониятини яратади.
-Иқтисодий қонунлар таъсирини, туб ислоҳотлар шароитида ер кадастрини юритиш назарияси ва технологияси, улар тўғрисида умумий тушунча, унинг мазмуни ва вазифалари, ер кадастрининг таркибий қисмлари ва босқичлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
-ер кадастри тизими, амалиётда қўлланиб келинаётган йўриқномалар, меъёрий хужжатлар ва услубий кўрсатмалардан фойдаланишни; ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар турларини, уларни ташкилий – иқтисодий ривожлантиришнинг устивор йўналишларини танлашни ер тузиш ва кадастр ишларини самарали юритиш мақсадида ер кадастри маълумотларини олишни, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш усулларини; ер кадастрини юритишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни билиши ва улардан фойдалани олиши;
-корхона, муассаса ва ташкилотларда ер кадастрини юритиш; маъмурий туман, шаҳар, вилоят ва республикада ер кадастрини юритиш; ер кадастри ҳужжатларини расмийлаштириш; ер кадастри маълумотларидан фойдаланиш; ер участкаларини рўйхатлаш, ер фондининг миқдор ва сифат ҳолатини аниқлаш; кадастр рақамларини шакллантириш ер кадастри натижаларини кўриб чиқиш ва ундан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак
- Boshqaruvchi: Abdulla Jo’rayev