“Картография” фани талабаларда табиат ва жамиятдаги воқеа ва ҳодисадарнинг жойлашишини ва улар ўртасидаги ўзаро боғликлигини, ўзгаршнини, махсус тасвир-образли белги моделлар воситасида математик йўл билан текисликда кичрайтириб, генерализация қилиб тасвирлашни ва ундан тадқиқот усули асосида манба сифатида фойдаланишни мос билим ва малакасини шакллантиради.

Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба::

– гeoгрaфик кaртaнинг элeмeнтлaри, гeoгрaфик глoбус, кaртoгрaфиянинг тaриxи, кaртoгрaфик прoекциялaр ҳaқидa тушунчa, кaртaнинг тaшқи кўриниши, рaмкaлaри вa кoмпoнoвкaси, кaртoгрaфик бeлгилaр, рeльефнинг тaсвирлaниши, кoсмoсдaн oлингaн сурaтлaр, кoсмик тaдқиқoтлaрнинг xaлқ xўжaлигидaги aҳaмияти ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

– мамлакат иқтисодиётида картография махсулотларнинг ўрни ва аҳамиятини, халқ хўжалик корхоналарида қўлланилиши, қишлоқ хўжалик корхоналари ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар ерларининг оптимал ўлчамларини аниқлашда ва карталарни башоратлашдаги ўрнини баҳолашни билиши ва улардан фойдалана олиши;

– умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган инженерлик объектларини жойлаштиришда, карта ва планларни лойиҳаларининг тузишни оптимал усулларни аниқлаш;

– Карталарни нашр қилиш бўйича малакага эга бўлиши керак.