“Давлат шаҳарсозлик кадастри” фани талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, хозирги кунда ушбу давлат кадастрини юритиш қанчалик аҳамиятили ҳамда долзарб масла канлиги ва бу ишларни ташкил этиш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
- Ҳудудлар кадастрини тузилмаси, уни ташкил этиш ва юритиш, ҳудудлар кадастри тизимининг ахборот ресурсларини шакллантириш ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун, Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни, ДКЯТни юритиш Низоми, давлат кадастрини юритишнинг иқтисодий асослари, ДКЯТни таъминловчи инфраструктуралар тизимини, ДКЯТ объектлари тўғрисидаги зарурий маълумотларни тўплаш услубларини билиши ва улардан фойдалани олиши;
Ҳудудлар кадастрини ташкил этиш, ягона услубият асосида юритиш, кадастр маълумотларини ягона тизимга келтириш, давлат кадастрлари хизмат тизими ва вазифаларини бажара олиш, кадастр йўналишларини юритишда ўзаро боғлиқлик ва кетма-кетлигини таъминлай олиш, табиий ресурслар ва чизиқли турдаги кадастрларни юритиш кўникмаларига эга бўлиши керак.- Управляющий: Sarvar Abdurahmonov