“Автоматлаштиришнинг техник воситалари ва ракамли автоматика” фани талабаларни автоматлаштириш тизимларида қўлланувчи техник воситаларни  ўрганиш ҳамда улардан кишлок хўжалиги соҳасида фойдаланиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантириш вазифаларини бажаради.       

Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги  талаблар қўйилади. Талаба:

автоматиканинг техник воситалари, уларнинг классификацияси,  бошқариш  қурилмалари таркиби, ўзгартгичлар, автоматик тизимларда қўлланувчи датчиклар, ростловчи органлар, автоматик ростлагичлар, ижро механизмлари,  рақамли техника элементлари таркиби, автоматлаштириш воситаларнинг элементлар базасини танлаш ва улардан фойдаланиш ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

автоматлаштириш тизимларида қўлланиладиган автоматика элементлари, уларнинг турлари, тузилишини, автоматлаштириш тизимларида қўлланувчи назорат воситалари, ростловчи қурилмалар, бошқариш элементларининг ишлаш принципларини,  автоматлаштириш тизимларининг таркибида мавжуд бўлган рақамли техника элементларининг таркиби, уланиш схемалари, иш принципини  билиши ва улардан фойдалана олиши;

          автоматик   назорат,   ростлаш,   бошқариш    воситаларини   улаш   ва танлаш, техник   воситалар   ва   автоматика   элементларининг   пухталиги   ва уларни ишончли ишлатиш, аналог сигналларни  рақамли сигналларга ўзгартириш  ёки  рақамли сигналларни  аналог сигналларга ўзгартириш қурилмаларидан фойдаланиш, уларни технологик жараёнларни  автоматлаштирилган бошқарув тизимларида қўллаш кўникмаларига эга бўлиши керак.