“Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимлари” фани ўз ичига қуйидаги вазифаларни олади:
- биринчидан, талабаларга бухгалтерия ҳисобида ахборот тизимлари, уларнинг хусусиятларини ўрганиш;
- иккинчидан, хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби счётларидаги бошланғич қолдиқ маълумотларини киритиш йўлларини;
- учинчидан, ҳисобот даврида содир бўлган хўжалик операцияларини маълумотлари базага киритишни;
- тўртинчидан, корхонанинг молиявий, статистик ва солиқ ҳисоботларни шакллантириш ва тақдим қилишни амалга оширишни;
- бешинчидан, стандарт ва универсиал ҳисоботларини тайёрлашни ўрганади.
Шунингдек, “Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимлари” фани фундаментал фанлардан бири бўлиб, бошқа иқтисодий фанларни чуқур ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади.