Фанни ўқитишдан мақсад – Фанни ўқитишдан мақсад-талабаларга табиий шароитда дарёларда рўй берадиган оқим жараёнлари, ундаги оқизикларнинг турлари ва харакатланиш қонуниятлари, ўзаннинг шаклланиши, гидротехника иншоотлари қурилгандан кейинги дарё ўзанининг кайта шаклланиш тартиби, узан ростлаш иншоотлари, уларни хисоблаш ва лойихалаш ва куриш бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – талабаларга окизиклар, уларнинг турлари, оқимниннг харакатланиш қонуниятлари, қирғоқни ювилишдан сақлаш ва оқимнин керакли йўналишларга буриш, дарёлардан тўғонсиз сув олишда ростланган ўзан хосил қилиш усуллари, ростлаш иншоотлари, уларнинг турлари, конструкцияси, дарё ўзанида жойлашиши ва уларни гидравлик хисоблаш усулларини ўргатишдан ва уларни куришдан иборат.