Фаннинг асосий мақсади - талабаларга табиий шароитда дарёларда рўй берадиган оқим жараёнлари, ундаги оқизикларнинг турлари ва ҳаракатланиш қонуниятлари, ўзаннинг шаклланиши, гидротехника иншоотлари қурилгандан кейинги дарё ўзанининг кайта шаклланиш тартиби бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакиллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – талабаларга оқимниннг ҳаракатланиш қонуниятлари, қирғоқни ювилишдан сақлаш ва оқимнин керакли йўналишларга буриш, дарёлардан тўғонсиз сув олишда ростланган ўзан ҳосил қилиш усуллари, ростлаш иншоотлари, уларнинг турлари, конструкцияси, дарё ўзанида жойлашиши ва уларни гидравлик ҳисоблаш усулларини ўргатишдан иборат.