Дарё гидроузелларидан фойдаланиш ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсади - талабаларда дарё гидроузелларидан турли шароитларда барқарор фойдаланиш бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакиллантиришдир.

Фаннинг вазифаси -  талабаларга турли хил дарё гидроузелларидан фойдаланиш хизматининг ташкилотлар тузилишини, дарё гидроузеллар иш режимларини, улардан фойдаланиш жараёнида олиб бориладиган назоратлар, қўлланиладиган назорат ўлчов асбоблари (НЎА), дарё гидроузеллар ва улар таркибидаги иншоотлар элементларининг камчиликлари ва шикастланишларини аниқлаш, уларни таъмирлаш ва реконструкция қилишни ўргатишдан иборат.

Фанни ўрганиши жараёнида талабалар қуйидаги билимига ва кўникмаларига эга бўладилар

         «Дарё гидроузелларидан фойдаланиш» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

– дарё гидроузеллари таркибидаги иншоотлар ва элементлари ишлашини ва ҳолатини назорат қилиш ва кузатиш учун назорат ўлчов аппаратураси (НЎА) хақида  билимига эга бўладилар ;

– Дарё гидроузелларидан фойдаланиш хизматида фаолият олиб бориш бўйича ва "Дарё гидроузелларидан фойдаланиш" бўйича лойиҳаларни бажарилиши кўникмаларга эга бўладилар.