1. Фаннинг мақсади-мақсади-хорижий инвестицияларни иқтисодиётга жалб этишдаги молиявий, кредит муносабатлари, хорижий инвестицияларни  кўпроқ жалб этишни рағбатлантириш ва уларни ҳуқуқий тартибга солиш, хорижий инвестицияларни жалб этишдаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари тизимини ўргатишдан иборат.

2.Фаннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
     2.1. Республикамизда хорижий инвестицияларнинг иқтисодий таркиби, мақсадини очиб бериш.

     2.2. Хорижий инвестицияларнинг мамлакат иқтисодий ўсишини таъминлашдаги ўрнини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

     2.3. Давлат молиявий ва пул–кредит сиёсатининг хорижий инвестицияларни жалб этишдаги таъсир даражасини аниқлаш.

     2.4. Хорижий инвестицияларни жалб этишда тижорат банкларининг ўрнини ўрганиш.

     2.5. Хорижий инвестицияларни жалб этишдаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини очиб бериш ва бошқалар.