Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари фани талабаларда тармоқларда, жумладан, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, автотранспорт, савдо-тижорат корхона ва ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби объектлари (хўжалик маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбалари, уларнинг хўжалик юритиш жараёнидаги ҳаракати, хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш, уларни ҳужжатлаштириш ва умумлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкий, молиявий фаолияти тўғрисидаги тўлиқ ишонарли маълумотларни шакллантириш ҳамда халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида тақдим этиш, молиявий ва бошқарув ҳисобини ташкил қилиш, унинг норматив ҳуқуқий асослари) ва уларни ҳисобига олишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича йўналишига мос билим, кўникма ва малакани шакллантириш ҳисобланади.