“Карталарни лойиҳалаш ва тузиш” фани карталарни лойиҳалаш ва тузишда атрофимизда содир бўлаётган вақеа ва ҳодисаларнинг жойлашишини ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлигини, ўзгаришини, махсус белги моделлар воситасида, генерализация қилиб математик йўл билан текисликда кичрайтириб тасвирлашни ва ундан тадқиқот усули асосида манба сифатида фойдаланишни ўрганувчи фан ҳисобланиб, унда амалга ошириладиган ишлар кўламининг аҳамияти жуда юқори эканлигини ва бажариладиган ишларни самарасини ошишини таъминлайди.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
- карталарнинг асосий йўналиш ва вазифалари, мажмуали ва тизимли картага олиш методикаси тушунчаси, географик қонуниятлар - табиий карталар методикасини ишлаб чиқиш ва уларнинг турлари, суратдаги табиий объект тасвирлари таркиби, географик чегаралар, ҳодисалар динамикасини тасвирлаш, карта тузиш ишларининг кетма-кетлиги ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- карталарнинг географик асосини тайёрлаш, манбаларни картографик таҳлил қилиш, табиий карталарни тузишда аэрокосмик материаллардан фойдаланиш, карта тузишда метод танлаш, локализация, индикацион локализация, интерполяция ва экстраполяция методлари, тенг чизиқлар усули, географик интерполяция, табиий карталарни тузишда математик ва автоматик методлардан фойдаланиш, легендалар моҳияти, турларини тузишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
карталарни тузишда масофадан туриб олинган материаллар, автоматик ва математик методларни қўллаш, рельеф, геоморфологик, генетик, морфотаркибли карталари ва уларнинг турлари, уларнинг легендаларини тузиш принциплари, карталарни тузиш методикаси ва технологияси, космик суратлар ва математик методларни қўллаш, табиий карта мазмуни, майда масштабли мавзули карталар мазмунини ишлаб чиқиш, масофадан зондлаш материалларини картага олиш, гидрографик карталар, сув режими карталарини тузиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
- Boshqaruvchi: Sarvar Abdurahmonov