Ер тузишнинг назарий асослари фани-
Ўзбекистон Республикаси ер тўғрисидаги қонунчилигида юз берган охирги ўзгаришларни ва ер ислоҳотини ҳисобга олган ҳолда тайёрланди. Унда ер тузишнинг умумий назарияси ва услубий асосларининг ривожланиш қонуниятлари баён этилган. Ер тузишнинг мақсади ва вазифалари, унинг турлари, амалга оширилиш усуллари очиб берилган. Ер тузиш жараёнида ҳисобга олинадиган объектларнинг асосий тавсифлари, ер тузиш хизмати органлари тизими ҳамда хорижий давлатларда ер тузиш тажрибалари ва улардан фойдаланиш масалалари келтирилган.