Ўқув фани ўқитилиши бўйича умумий кўрсатмалар
“Селга қарши ва ўзан ростлаш иншоотлари” фани “Гидротехника иншоотлари (сув хўжалигида)” магистратура мутахассислиги талабалари учун чуқурлаштирилган ҳолда турли селга қарши ва ўзан ростлаш гидротехника иншоотлари конструкциялари, уларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш, селхоналар, селсувомборларни ва улар таркибидаги гидротехника иншоотларни лойҳалаш, табиий ўзанлар қирғоқларини ҳимоялаш ва мустаҳкамлаш тадбирлари, сел оқимини ростлаш ва оқимни бошқариш масалаларини ўрганиш вазифаларини бажаради.
Фан ўрганиши натижасида магистратура талабалари қўйидагиларга эришади:
· селни турлари, хусусиятлари, сел пайдо бўлиши ўчоқлари, сабаблари, сел оқимларини ҳисоблаш назарий асослари, сел олдинини олиш учун чора тадбирлари ва шаклланган селга қарши гидротехника иншоотлари тўғрисида тасаввурига;
· чуқурлаштирилган ҳолда эрозияга қарши гидротехника иншоотларни, селга қарши ва ўзан ростлаш гидротехника иншоотларининг конструкциялари ҳақида билимига эга бўлишига,
· чуқурлаштирилган ҳолда селхона ва селсув омборлари конструкцияларини ва уларнинг лойиҳалаштириш ҳақида билимига эга бўлишига,
· турли хил селга қарши ва ўзан ростлаш гидротехника иншоотларини лойиҳалаш бўйича кўникмаларга эга бўлишига.