Ушбу фан амалий геодезиянинг таркибий қисмини, назарияси, қонуниятларини ўрганиш каби масалаларни қамраб олади. Сув хўжалигида инженерлик иншоотлари турлари, турли инженерлик иншоотларини лойиҳалаш усуллари, инженер - геодезик тармоқларини лойиҳалаш усуллари ва ҳисоб аниқлиги, турли инженерлик иншоотлари лойиҳаларини жойга кўчириш усуллари, автомобил ва темир йўллар, каналлар ва бошқа чизиқли иншоотларни трассалаш, геодезик ўлчашлар натижаларини математик кайта ишлаш, фойдаланиладиган асбоблар билан ишлаш бўйича зарур бўлган билимлар билан қуролантиради.