Корхона иқтисодиётнинг бир бўғини бўлиб, унда энг малакали кадрлар мужассамланган ҳамда самарали бошқарув - менеджмент қўлланиб, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш масалалари ҳал қилинади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг юқори сифат кўрсаткичларини сақлаган ҳолда харажатларни минималлаштириш ва даромад(фойда)ни максималлаштириш деярли ҳар бир корхонанинг асосий вазифаси ҳисобланади. Ҳозирги кунда иқтисодий фаолиятнинг, моддий ишлаб чиқаришнинг жорий ва истиқболли ривожланиш стратегияси ҳамда мамлакат иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашнинг асосий оғирлиги айнан корхоналар “елкаси” га юклатилмоқда.