Фаннинг мақсади ва вазифалари талабаларга инженерияда ва ишлаб чиқаришда, маҳсулотнинг самарадорлигини ошириш ва унинг сифатини яхшилашда инсон факторининг масалалари, ҳозирги кундаги замонавий инженерияда фаолият кўрсатувчи инженер техник ходимлар фаолиятини ўрганиш масалалари кўриб чиқиш.

Фан бўйича талабанинг билим, кўникма ва  малакаларига қўйидаги талаблар қўйилади.Талаба:

Бакалавр инженер техник ходимлар фаолиятини ўрганишда мутахассислик тавсифи, касбий фаолият соҳалари ва вазифалари, «Инсон-техника–муҳит» тизимида, инсон фактори муаммолари ва уларнинг ҳозирги кундаги ҳолати ҳақида  тасаввурга эга бўлиши, ишлаб чиқариш унумдорлигини ва сифатини ошириш, хавфсизликни таъминлаш (қулай иш шароитини яратиш), инсоннинг соғлигини ва иш қобилиятини сақлаб туриш, бошқариш органларини ишлаб чиқиш  хусусиятларини билиши ва кейинги босқичлардаги  қуллай олиши керак, сув хўжалиги соҳасида қўлланувчи техник воситаларни автоматлаштиришда муҳандис-техник ходимларнинг ишлаб чиқаришдаги оптимал иш фаолияти юзасидан кўникмаларга эга бўлиши керак.