Давлат сув кадастри — мамлакатнинг сув ресурслари тўғрисида тартиблаштирилган маълумотлар мажмуи ҳисобланади.
Давлат сув кадастри жами сувларнинг миқдор ва сифат тавсифлари бўйича ҳисобга олиш маълумотларини, шунингдек, сувдан фойдаланишни қайд қилиш ва ҳисобга олиш маълумотларини ўз ичига олади.
Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни таъминлаш давлат сув кадастрини юритишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Давлат сув кадастри маълумотларидан сувдан фойдаланишни режалаштириш ва сув хўжалиги тадбирларини ўтказишда фойдаланилади.