“Табиий ресурслар кадастри” фанининг асосий мақсади - талабаларни республикамизда давлат кадастрларини юритиш тизимини ҳамда Ўзбекистоннинг илмий-иқтисодий ва табиий ресурслардан фойдаланиш салоҳиятини ягона умумдавлат, яхлит ҳисобга олиш ва баҳолаш ишларини назарий, услубий ва амалий жиҳатдан ўрганиш ҳисобланади.

“Табиий ресурслар кадастри” фанини ўзлаштириш жараёнида бакалавр:

- Ўзбекистон Республикаси давлат кадастрининг ягона тизими (ДКЯТ) концепциялари, табиий ресурслар кадастрининг асосий қисмлари, кадастрлаш мақсадида информацион инфраструктура тушунчалари, кадастрнинг хуқуқий асослари ва табиий ресурслар кадастрини юритиш технологиялари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

- Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун, ДКЯТни юритиш Низоми, табиий ресурслар кадастрини юритишнинг иқтисодий асослари, табиий ресурслар кадастрини таъминловчи инфраструктуралар тизимини, табиий ресурслар кадастри объектлари тўғрисидаги зарурий маълумотларни тўплаш услубларини билиши ва улардан фойдалани олиши;

- Табиий ресурслар кадастрини ташкил этиш, ягона услубият асосида юритиш, кадастр маълумотларини ягона тизимга келтириш, давлат кадастрлари хизмат тизими ва вазифаларини бажара олиш, кадастр йўналишлари, уларни юритишда ўзаро боғлиқлиги ва кетма-кетлигини таъминлай олиш, табиий ресурслар ва чизиқли турдаги кадастрларни юритиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

- табиий ресурсларни рўйхатга олиш, уларни ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш ишларини амалга ошириш, табиий  ресурслар кадастрини юритишда қонун ва меъёрий ҳужжатлардан фойдалана олиш малакаларига эга бўлиши керак.