“Селга қарши гидротехника иншоотлари” фанини ўрганиши бўйича умумий кўрсатмалар
“Селга қарши гидротехника иншоотлари” фани турли селга қарши гидротехника иншоотлари конструкциялари, уларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш, селхоналар, селсувомборларни ва улар таркибидаги гидротехника иншоотлар (тўғонлар, сув ўтказувчи, сув ташловчи)ни лойиҳалаш, табиий сел ўзанлари қирғоқларини ҳимоялаш ва мустаҳкамлаш тадбирлари ва селга қарши гидротехника иншоотлари масалаларини ечиш вазифаларини бажаради.
Фан ўрганиши натижасида талабалар қўйидаги билим, кўникма ва малакаларига эга бўладилар:
· селни турлари, хусусиятлари, сел пайдо бўлиши ўчоқлари, сабаблари, сел оқимларини ҳисоблаш назарий асослари, сел олдинини олиш учун чора тадбирлари;
· эрозияга қарши гидротехника иншоотлари ва селга қарши гидротехника иншоотларининг конструкциялари, селхона ва селсув омборлари конструкцияларини ва улар таркибидаги гидротехника иншоотларнинг лойиҳалаштириши, турли хил селга қарши гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириши.