“Селга қарши ўзанни ростлаш иншоотлари” фанини ўрганиши бўйича умумий кўрсатмалар

“Селга қарши ўзанни ростлаш иншоотлари” фани турли селга қарши ва ўзанни ростлаш иншоотлари конструкциялари, уларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш, селхоналар, селсувомборларни ва улар таркибидаги гидротехника иншоотлар (тўғонлар, сув ўтказувчи, сув ташловчи)ни лойиҳалаш, табиий сел ўзанлари қирғоқларини ҳимоялаш ва мустаҳкамлаш тадбирлари ва селга қарши ва сел ўзанини ростлаш масалаларини ечиш вазифаларини бажаради.

Фан ўрганиши натижасида талабалар қўйидаги билим, кўникма ва малакаларига эга бўладилар: 

селни турлари, хусусиятлари, сел пайдо бўлиши ўчоқлари, сабаблари, сел оқимларини ҳисоблаш назарий асослари, сел олдинини олиш учун чора тадбирлари ва шаклланган селга қарши ўзанни ростлаш иншоотлари; 

эрозияга қарши гидротехника иншоотлари ва селга қарши ва сел ўзанни ростлаш иншоотларининг конструкциялари, селхона ва селсув омборлари конструкцияларини ва улар таркибидаги гидротехника иншоотларнинг лойиҳалаштирилиши, турли хил селга қарши ва сел ўзанни ростлаш иншоотларини лойиҳалаштирилиши.