Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг рахбарлигида ишлаб чиқилган “Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” хамда И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида; хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” номли асари мамлакатимизнинг ҳозирги тараққиёт босқичида алоҳида аҳамият касб этади. Мазкур ҳужжатларнинг моҳияти ва унда белгиланган вазифалардан келиб чиқган ҳолда “Экология” фани дастури хам тузувчилар томонидан қайта кўриб чиқилди. Асарда белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан, айниқса узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган, мамлакатимизнинг салоҳияти, қудрати ва иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этувчи муҳим устивор йўналиш - бу етакчи соҳаларни модернизация қилиш, инновацион ва технологик янгилашга қаратилган стратегик аҳамиятга молиқ лойиҳаларни амалга оширишга оид вазифалардан келиб чиккан холда экология фани дастурига замонавий фан ютуқларини ҳисобга олувчи қўшимчалар киритилди.Фаннинг ўқув дастури “Республика қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш” тўғрисидаги ва бошқа тегишли қарорлари ҳамда Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг "Ўқув фанларининг намунавий ўқув дастурини яратиш бўйича услубий кўрсатмалар"и асосида тайёрланди.

“Экология” фани бакалавриат босқичи фанлари блокига киритилган бўлиб, 4 семестрда ўрганилиши мақсадга мувофик. Мазкур фан ўқув режасидаги экология фанини ўрганишдан олдин талабалар маълум даражада умумий фанлар: “Физика”, “Аналитик кимё”, “Биология ва микробиология” ва бошқа фанлар асослари билан таниш бўлишлари керак. Мазкур фан бакалавриат босқичида ўрганиладиган фанларнинг назарий ва услубий асосларини ташкил этиб, атроф муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан рационал фойдаланиш йўналишига оид аниқ фанлар: “Атроф-мухитга бўладиган таъсирни бахолаш”, “Экологик экспертиза”, “Биотехнология асослари”, “Тупрокшунослик ва дехкончилик”, ва бошка ўхшаш  фанларнинг ривожлантириши учун замин бўлиб хизмат қилади.