Фаннинг мақсади: Талабаларда тупроқ ҳосил бўлиш жараёни, тупроқларнинг   тарқалиши, хусусиятлари, морфологик белгилари, тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари ва тупроқларнинг сифатини бахолаш кўрсаткичлари, ўсимликларнинг яшаш шароитлари, деҳқончилик тизими ва қонунлари, қўлланиладиган органик ва минерал ўғитларнинг хосса ва хусусиятлари, кимёвий таркиби ҳамда тупроқда кечадиган жараёнларни ўрганиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат.

Фаннинг вазифаси: Тупроқшунослик ва деҳқончиликка оид назарий ва амалий таянч тушунчаларни талабалар онгига сингдириш, Ўзбекистонда тарқалган тупроқларнинг ҳосил бўлиши, хоссалари ва уларни бошқариш, тупроқ унумдорлигини ошириш йўллари, ўсимлик маҳсулотлари етиштиришда амалга ошириладиган агротехнологик жараёнлари ҳақида билим бериш.