Иқтисодий тадқиқотларнинг моддий неъматлар ишлаб чиқаришни тадқиқ этиб, улар ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ўрганишга қаратилганлиги асосий хусусиятлари ҳисобланади. Оқибатда, тадқиқотчи қобилиятини ва кўникмасини эгаллаш мамлакатдаги иқтисодий ҳолатни ва юз бераётган жараёнларни тадқиқ этиш учун мажбурий шарт ҳисобланади. Шу муносабати билан магистрлар илмий тадқиқот методлари тўғрисида ҳар томонлама зарур назарий билимларга ҳамда илмий тадқиқотлар олиб боришга амалий кўникмаларга эга бўлиши лозим.
Мазкур фан магистрларда конкрет ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни тадқиқ этишнинг методлари ва усуллари тўғрисида бутун билимлар тизимини шакллантириш, ўрганилаётган ҳодисани билишнинг барча методлар жамланмасини ва иқтисодий тадқиқотлар методикаси мазмунини очиш, иқтисодиётда тадқиқотларнинг методологик, ташкилий ва методик асосларини эгаллашга имкон беради.
- Boshqaruvchi: Sangirova Umida