“Электроэнергетикада математик моделлаштириш” фани назарий билимлар, амалий кўникмалар, электр ва магнит занжирларидаги рўй берадиган физик ҳодисаларни моделлаштиришга услубий ёндошув ҳамда илмий дунёқарашни шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фаннинг асосий масаласи эса талабаларни назарий билим ва амалий кўникмалар билан бойитиб, электр занжирлари ва тармоқларининг математик моделини ишлаб чиқиш ва электроэнергетик тизимларнинг ишончлилигини таъминлашда турғун ва динамик режимларни таҳлил қилиш ҳамда уларнинг оптимал ечимларини аниқлаш усулларини ўргатишдан, қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаларига тадбиқ этишда илмий ва услубий ёндашув ҳамда уларнинг илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
- Manager: Aktam Denmuhammadiev
- Manager: Alimardon Mustafoqulov