“Карталарни жиҳозлаш” фани талабаларда картографик асарларни ва улардаги воқеа ва ҳодисаларнинг жойлашишини ва улар ўртасидаги ўзаро боглиқлигини, топографик ва картографик, ер тузиш ва ер кадастри ишларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган план, лойиҳа, карта, чизма ва бошқа график ҳужжатларини чизиш, расмийлаштириш, безаш ҳамда тайёрлаш йўлларини ўргатишда мос билим ва малакасини шакллантиришдир.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
- Соҳалар учун зарур бўладиган план – карта материалларини лойиҳалаш ва тузиш жараёнида расмийлаштириш, безаш ишларининг усуллари ҳамда услубиятлари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
- Топографик ва картографик, ер тузиш ва ер кадастри ишларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган план, лойиҳа, карта, чизма ва бошқа график ҳужжатларини чизиш, расмийлаштириш, безаш ҳамда тайёрлаш йўллари ҳақида билиши ва фойдалана олиши;
- Талабалар топографик карта ва планларни, ер тузиш ва ер кадастри ишлаб чиқаришдаги план - карта (ерда тасвирга олиш планлари, фотопланлар ва бошқалар) ҳужжатларини ўқий билиши;
- График ҳужжатларини жиҳозлашда бадиий ва техник талабларга эътибор бериши;
- Ранглар билан мукаммал равишда аниқ ва тўла ишлашни билиш каби малакага эга бўлиши керак.