Бугунги кунда геоинформацион картография асосларида атрофимизда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларнинг жойлашишини ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлигини, ўзгаришларни, махсус белги моделлар воситасида, генерализация қилиш ва ундан тадқиқот усули асосида манба сифатида фойдаланиб замонавий ГАТ дастутрий таъминотларида ахборотлар негизида шакллантирилади. Фан геомаълумотлар базасини яратишнинг назарий асосларини ҳамда амалий услубларига киришни ўрганади. Электрон карталар тузишни ўрганувчи фан ҳисобланади. Унда амалга ошириладиган ишлар кўламининг аҳамияти жуда юқори эканлигини ва бажариладиган ишларни самарасини ошишини таъминлайди.
Геоинформацион картография асослари фани ихтисослик танлов фани ҳисобланиб 6-семестрида ўқитилиши мақсадга мувофиқ. Мазкур фан ўқув режада режалаштирилган махсус (картография, амалий геодезия ва картографияда илмий тадқиқот ва б.) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
- карталарнинг асосий йўналиш ва вазифаларини ҳамда мажмуали ва тизимли картага олиш методикаси тушунчаси, географик қонуниятлар, карталар методикасини ишлаб чиқиш ва уларнинг турлари, географик чегаралар, ҳодисалар динамикасини тасвирлаш каби ишларни замонавий ГАТ дастурий воситалари асосида мавзули ва умумгеографик карталар тузиш ишларининг кетма-кетлиги ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- ГАТ дастурий таъминотлардан фойдаланиб электрон рақамли карталарни тузишда, карталарнинг математик ва географик асосини тайёрлаш, манбаларни картографик таҳлил қилиш, карталарни тузишда аэрокосмик материаллардан фойдаланиш, карта тузишда метод танлаш, карталарни тузишда математик ва автоматик методлардан фойдаланиш, легендалар моҳияти, турларини тузиш ишларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
карталарни тузишда масофадан туриб олинган материаллар, автоматик ва математик методларни қўллаш, карталари ва уларнинг турлари, уларнинг легендаларини тузиш принциплари, карталарни тузиш методикаси ва технологияси, космик суратлар ва математик методларни қўллаш, майда масштабли мавзули карталар мазмунини ишлаб чиқиш, масофадан зондлаш материалларини картага олиш, гидрографик карталар, сув режими карталарини тузиш ишларини амалга оширишда замонавий ГАТ дастурий таъминотлар асосида ишлаш кўникмаларига эга бўлиши керак.
- Управляющий: Nuriddin Mirjalalov