“Мутахассисликка кириш” фани меҳнатни тўғри ташкил қилиш асослари бўйича геодезия ва картография хизмати ҳамда лойиҳа ташкилотларининг ишларини ташкил этиш ва бошқаришни талабаларга ўргатишдир. Геодезия, картографияда геоахборот тизими маълумотларини ташкил этиш, илм-фан ютуқларидан ва илғор технологияларидан фойдаланиб, кам маблағ ва меҳнат сарф қилиб, юқори сифатли лойиҳа-қидирув ва бошқа ишларни бажаришни ҳамда мавжуд кадрлар ва материаллардан унумли фойдаланишни ўрганишдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
– геодезия ва картографияда режаларни тузиш услублари, тамойиллари ва моҳияти, режалашнинг вазифалари ва ишлар режалари тизими, лойиҳа ташкилотларида режалаштириш ва иқтисодий рағбатлантиришнинг янги тизими ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
– геодезия ва картография ҳаракатлари ва ишлари таркиби, ишлаб чиқариш жараёни, ишлаб чиқаришни таркибий қисмларга бўлинишининг асосий хусусиятлари, геодезия ва картография бўйича лойиҳа ва қидирув ишлари босқичлари, геодезия ва картография бўйича лойиҳа ташкилотлари бажарадиган ишлар таркибини қўллашни билиши ва улардан фойдалана олиши;
меҳнатни меёрлашнинг мазмуни ва моҳияти, геодезия ва картографияда меҳнатни меёрлашнинг ривожланиши ва такомиллашиши, геодезия ва картография ишларида меҳнатни меёрлашнинг хусусиятлари. иш вақти сарфи классификацияси ва уни ўрганиш усуллари, иш меъёрларини белгилаш усулларини амалга ошириш қўллаш кўникмаларига эга бўлиши керак.
- Manager: Sarvar Abdurahmonov
- Manager: Vaxobjon Axmadaliyev
- Manager: Nuriddin Mirjalalov
- Manager: Oyxumor Ro'ziqulova