Хозирги даврда маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ масалалар ҳар бир соҳа фаолиятида кенг тарқалган. Ҳар қандай корхона ёки ташкилотни автоматлаштирилган маълумотлар тизимисиз тасаввур қилиш қийин. Барча автоматлаштирилган маълумотлар тизимлари маълумотлар базасини бошқариш тизимига (МББТ) асосланади. Геомаълумотлар базаси МББТ негизида шакллантирилади. Фан геомаълумотлар базасини яратиш ва бошқаришнинг назарий асосларини ва амалий услубларини ўрганади. Геомаълумотлар базаси ва архитектурасининг асосий тушунчалари ҳамда улар орасидаги боғлиқлик, классификацияларга ажратиш, маълумотлар структурасини шакллантириш ва шунга мос МББТ турларини кўриб чиқади. Бугунги кунда ҳар қандай ГАТ лойихаларини геомаълумотлар базасисиз тасаввур этиш қийин, шундай экан, “Геоинформатика” мутахассислиги бўйича таълим оладиган магистрантларга ушбу фандан зарурий билимларни бериш уларни юқори малакали мутахассис бўлиб етишишларида мухим ўрин эгаллайди.
Геомаълумотлар базаси ва архитектурасифани асосий мутахассислик фан ҳисобланиб 1- семестрида ўқитилиши мақсадга мувофиқ. Мазкур фан ўқув режада режалаштирилган махсус (картография, амалий геодезия ва картографияда илмий тадқиқот ва б.) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.